Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани йилнинг ўн икки ойида ҳам жуда сўлим ва мафтункор. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур туманда ташкил этилган “Ренессанс” оромгоҳи таълимга оид энг илғор ва инновацион лойиҳалар, қизиқарли анжуманлар, форумлар, педагог ва ўқувчи-ёшларнинг билимлари, салоҳиятини юксалтиришга қаратилган маърифий тадбирларга мезбонлик қилмоқда. Шу орқали мамлакатимиз ёшларининг янги орзу-интилишларига қанот, ўзига хос рағбат бағишламоқда.

Айни кунларда “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурининг илк босқичи муваффақиятли бошланган мазкур “Ренессанс” оромгоҳи чин маънода дўстлик, изланиш, маърифат, беғубор мақсадлар сари дадил интилиш масканига айланди. 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурининг дастлабки босқичи билан таништирув юзасидан пресс-тур ташкил этилди. 

Шуниси эътиборга лойиқки, “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастури иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашнинг амалдаги ва реал, истиқболли, ҳам инновацион механизми экани билан диққатга сазовор. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 15 май куни қабул қилинган «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш, ёшлар билан манзилли ишлаш воситасида глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган мутахассислар тайёрлаш ҳамда мамлакат тараққиёти учун янги инновацион имкониятлар яратишдек мақсадларни кўзлайди. Айни пайтда мазкур ҳужжат иқтидорли ёшларни ягона платформага бирлаштириш орқали уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, тажриба алмашинуви ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун самарали муҳит яратишда алоҳида аҳамият касб этади. 

“Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастурида иштирок этиш учун мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг 28 минг нафар талабгор 9-синф битирувчилари орасидан 1 минг 500 энг қобилияти ўғил-қизлар махсус тест-синовлари орқали саралаб олинган эди. Улар учун энг замонавий фанлар бўйича ўқув йили давомида махсус интенсив ўқув машғулотлари ташкил этилгани юртимиз ёшларига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир амалий намунасидир. 

Ҳозирда ана шу ўқувчи-ёшларнинг бир қисми учун “Ренессанс” оромгоҳида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Бу машғулотлар бухгалтерия ҳисоби, бизнес асослари ва замонавий ёндашув фанлари бўйича 45 дақиқалик дарслардан иборат. Ҳафтасига жами 30 соатлик таълим жараёнида хорижий ҳамда юртимизнинг энг илғор педагоглари ўқувчиларга дарс бермоқда. 

Ушу ўқув дастурлари Cambridge Assessment International Education ёндашувлари асосида инглиз тилида ўқитилмоқда. Таълим муассасалари агентлиги бўлим бошлиғи Жамшид Юсуповнинг фикрича, танланган фанлар мактаб битирувчисини замонавий иқтисодиёт ва жамият талаб этадиган кўникмалар билан таъминлашга қаратилган.

Жумладан, “Бухгалтерия ҳисоби” фани (Accounting) – молиявий саводхонлик, ҳисоботларни ўқиш, таҳлил этиш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиради. Шу орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш ва муаммоларни ечиш салоҳияти юзага келтирилади.

“Бизнес асослари” фани (Business) – бозор мантиғи, бошқарув ва тадбиркорликка оид асосий тушунчаларни беради. Ўқувчида танқидий фикрлаш ва амалий масалаларни ҳал этиш қобилиятини ривожлантиради. “Замонавий ёндашув” фани (Global Perspectives) – кенг дунёқараш, мустақил ўрганиш, далилларга асосланган фикрларни билдириш ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш кўникмасини ривожлантиради. 

Бу фанлар Миллий дастур иштирокчиларининг шаҳодатномаларида ҳам киритилиши белгиланган. Курс якунида ўқувчилар мазкур йўналишлар бўйича имтиҳон топширадилар. Уларнинг натижалари эса давлат намунаси асосида белгиланган расмий шаҳодатномаларда акс этади. Дастур доирасида ҳар бир ўқувчига мактаб маслаҳатчиси бириктирилган бўлиб, улар икки йил давомида ёшларнинг портфолиоларини шакллантириш, халқаро имтиҳонларга тайёрлаш ва мотивацион йўналишда ёрдам берадилар. 

Миллий дастурда қатнашаётган ўқувчиларга Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг устоз-педагоглари бириктирилгани эътиборга моликдир. Бу маслаҳатчилар ўқувчиларга олий таълимга кириш учун зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ривожлантиришда ва портфолиони кучайтиришда ёрдамлашадилар.

Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда дунёнинг энг етакчи олий ўқув даргоҳларида ёшларнинг портфолиосига катта эътибор қаратилади. Яъни университетга кириш истагидаги йигит ёки қиз қандай лойиҳа қилган, ёшларнинг етакчилик салоҳияти, жамиятга, ижтимоий ҳаётга келтирган фойдаси каби реал фаолиятига асосий эътибор қаратилади. “Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастури ўқувчиларга ана шу портфолиони шакллантиришга имкон яратади. 
Иштирокчиларга керакли кўникмаларни бериш учун Миллий дастур платформаси ишлаб чиқилади. Унда 100 баллик рейтинг тизими йўлга қўйилган бўлиб, мазкур платформада халқаро имтиҳон натижалари, фанлар бўйича олимпиада ютуқлари, ижтимоий лойиҳалар ва спорт –ижодий фаолият ҳисобга олинади. 

Оромгоҳда интенсив ўқув дарслари жараёнида дастур иштирокчилари фанларни катта қизиқиш ва билимга чанқоқлик билан, фаол ўзлаштираётганларига гувоҳ бўлиш мумкин. 

– Биз ўтаётган фанлар янги, лекин жуда қизиқарли фанлар экан, – деди Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 11-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Феруза Турсунтошева. – Масалан, “Бизнес асослари” фанидан бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик режасини тузиш, кредитларга оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдик. Айни пайтда устозларимизнинг жуда самимий муносабати маълумотларни тез ва осон ўзлаштиришда бизга кўмак бўлмоқда. 

– Юртимизнинг минглаб ёшлари орзу қилган дастурида иштирок этиш бизларга насиб этди, – деди Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 32-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жавоҳир Юсупбаев. – Дарслар жуда қизиқарли тарзда ўтяпти. Келгусида жаҳоннинг нуфузли университетларида ўқиб, юртим ривожига ҳисса қўшишни орзу қиламан. 

Пресс-тур давомида медиа соҳа вакиллари “Ренессанс” оромгоҳида ўқувчи-ёшларнинг билим олиши, дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, спорт билан шуғулланиши, яшашига оид шароитлар билан батафсил танишди. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент иқтидорли фарзандлари” Миллий дастури – инновацион механизм