10 август куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурига илк бора қабул имтиҳонлари ўтказилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ёшлари учун ана шундай тест синовлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасининг павильонларида ташкил этилди.  

Юртимизда ёшлар истеъдодини, уларнинг қобилияти ва иқтидорини тўғри шакллантириш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Президент иқтидорли фарзандлари” маърифий лойиҳаси бу борадаги муҳим қадамлардан биридир.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 15 майда қабул қилинган “Президент иқтидорли фарзандлари ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда яна бир муҳим қадам бўлди.  

Ушбу ҳужжат мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш ҳамда глобал меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашдек мақсадларни кўзлаши билан аҳамиятга молик.  

Мазкур фармон ижроси доирасида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурига илк бора қабул имтиҳонлари ташкил этилди.

Ўзбекистон бўйлаб сараланган 1 минг 500 нафар энг иқтидорли 9-синф битирувчилари “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури орқали жаҳондаги етакчи олий таълим муассасаларига тайёрланади.

Дастур иштирокчиларига Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг малакали маслаҳатчилари бириктирилади. Улар ўқувчиларга олий таълимга кириш учун зарур билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда шахсий ижодий-маърифий салоҳиятини  мукаммаллаштиришда яқиндан ёрдам беради.

Бугунги кунда дунёнинг нуфузли университетлари тест натижаларидан кўра абитуриентнинг шахсий фаолиятига катта эътибор қаратади. Масалан,  қандай лойиҳаларда иштирок этгани, етакчилик тажрибаси ва жамиятга қўшган ҳиссасига жиддий эътибор қаратилади. Миллий дастур шу жиҳатларни портфолиода тўплаш учун мустаҳкам асос яратади.

Дастур доирасида “Ренессанс” оромгоҳида қўшимча чуқурлаштирилган курслар ташкил этилади. Улар орасида тадқиқот методологияси, ижтимоий лойиҳа тайёрлаш, дизайн фикрлаш, жамоада ишлаш, очиқ нутқ маданияти каби фанлар бор. Ушбу йўналишлар ўқувчиларнинг шахсий портфолиосини бойитиб, ҳужжат топширишда ҳал қилувчи устунлик беради.

Дастур доирасида 40 нафар муваффақиятли иштирокчи дунёнинг энг нуфузли университетларида ташкил этиладиган ёзги мактабларда қатнашади. Бу эса уларнинг портфолиосини янада кучайтиради ва қабул жараёнида муваффақият қозониш эҳтимолини оширади.

Агар иштирокчи ТОП-100 университетдан бирига 50 фоизлик грант билан қабул қилинса, қолган контракт суммаси ажратилган квота доирасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Дастурга қабул бир босқичда ўтказилади. Ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тилидан 40 тадан савол (жами 80 балл) бериладиган тест синовлари ташкил этилади. Олимпиада ғолибларига 20 баллгача қўшимча балл, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри аъзолари фарзандларига эса 10 балл имтиёз берилади. Ҳудудлар квотаси доирасида энг юқори балл тўплаган жами 1 минг 500 нафар ўқувчи жорий йилда бўлиб ўтаётган “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури учун саралаб олинади.

Айтиш керакки, “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурига 31 июль кунига қадар жами 27 минг 789 та ариза қабул қилинган.

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури учун тест синовлари белгиланган талаб ва қоидаларга мос тарзда ўтди.

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли ёшлар – юрт таянчи