Маълумки, 20-30 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда чемпионатга тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Мусобақада қитъамизнинг 20 га яқин мамлакатидан 200 нафарга яқин боксчи иштирок этади. “Универсал” спорт саройи мезбонлик қиладиган беллашувлар эркаклар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 12 та вазнда ўтказилади.
Боксчиларимиз Тошкент вилоятининг “Янгиобод” ўқув базасида мусобақага тайёргарлик кўришмоқда. Қайд этиш лозимки, бундай тоифадаги мусобақа Осиёда илк маротаба ўтказилмоқда.