Попда мақом садолари янгради
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп тумани Ёшлар боғида ўтказилган “Мумтоз наволар” кечаси миллий мусиқа санъатининг нафосати ва маънавий қудратини яна бир бор намоён этди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этишга қаратилган ислоҳотлар ва юртбошимиз томонидан берилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритди.
[gallery-29897]
Кеча давомида мақомчилар ва маданият соҳаси вакиллари ижросидаги дилтортар куй-қўшиқлар, юракларга етиб борган наволар томошабинларга унутилмас таассуротлар улашди.
Мақом – бу мусиқа эмас, миллат руҳи. Поп осмони остида янграган ҳар бир наво ана шу руҳнинг жонли ифодаси бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА