Мақомчилар Наманганда жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида ўтказилаётган III Халқаро мақом санъати анжумани доирасида мақом танлови ташкил этилди.
Ушбу нуфузли тадбирда юртимиз вакиллари билан бирга, хорижий давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар ўз иқтидор ва маҳоратини намоён этмоқда.
Танловнинг биринчи кунида Туркманистон ҳамда Жанубий Корея давлатлари ва Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти магистрантлари ансамбли саҳнада ўз истеъдодини намойиш этди.
[gallery-30106]
Тадбир кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА