Бугунги кунда савдо расталарида ҳар биримиз ўз дидимиз ва имкониятларимизга қараб, турли-туман пойабзалларни учратишимиз мумкин.

Бугунги кунда савдо расталарида ҳар биримиз ўз дидимиз ва имкониятларимизга қараб, турли-туман пойабзалларни учратишимиз мумкин. Аммо кўпчилик ўзига қулайликдан кўра, оёқларида чиройли кўринишга эга бўлиб турадиган пойабзал танлашга уринади.

Мутахассислар эса чиройли ва эркин, енгил юришга одатланишда пойабзалнинг оёққа, об-ҳавога ва мавсумга мослиги муҳим аҳамиятга эгалигини, аввало юриш учун қулай бўлишига эътибор кераклигини айтишади. Айниқса, қиш фасли келаётганини ҳисобга олсак, бу мавсумда оёқ кийим танлашдаги муҳим жиҳатлардан бири унинг таглигидир. У оғир, резина аралаштирилган ва имкони бўлса бўрттириб ишланган бўлиши керак. Айнан шундай вариант қишки сирпанчиқ асфальтда максимал даражада хавфсизликни таъминлай олади. Қолаверса, бундай пойабзал оёқларни иссиқ тутиб, кўпроқ хизмат қилади.

Шу ҳолатни эътиборга қолиб, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан ўтказилаётган анъанавий “UzCharmExpo” чарм, пойабзал ва мўйна 11-халқаро кўргазма-ярмаркасида биз оёқ кийимлари учун таглик ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом ашё олиб келган корхона фаолияти билан қизиқдик.

–Заводимиз 2015 йилда Истанбулнинг Осиё қисмида ў фаолиятини бошлаган, –дейди Туркиянинг “Кobe Polyurethane”заводининг экспорт бўйича менежери Эрдем Алтункаяа. –Ҳозирда дунёнинг 20 ортиқ давлатига хом ашё етказиб берамиз. Ўзбекистон ҳам биз учун қизиқарли бозор ҳисобланади. Айни вақтда маркетинг кузатувлари олиб бориб,харидорлар топишга ҳаракат қиляпмиз. Шу мақсадда баҳорда ҳам кўргазмада иштирок этиб, янги харидорлар топган эдик.

Айни вақтда корхонамизнинг йиллик қуввати йилига 20 минг тонна полиуретан хом ашёси ишлаб чиқаради. Бу дунёда жуда йирик ҳажм ҳисобланади. Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонга синов тариқасида 100 тонна ана шу хом ашё экспорт қилинди. Бу хом ашё Туркиянинг ўзида жуда мураккаб технология асосида ишлаб чиқарилади. Сабаби учта компонентдан иборат бу маҳсулотнинг қўшувчи катализатор бор. Ва албатта, уни тайёрлашни ўз меъёрлари бор. Бунда унинг қаттиқ, юмшоқ, тез реакцияга киришувчи кабилари бўлади.
Қайд этиш жоизки, полиуретандан оёқ кийимларнинг таглигини тайёрлашдан ташқари елим сифатида ҳам фойдаланиш мумкин экан. Мисол учун, ўриндиқлар, автомобиллардаги айрим қисмлар, юмшоқ мебелларни ёпиштиришда қўлланилади. Энг қизиғи, унинг сифати буюртмачининг талабига кўра технологиясини ўзгартириш мумкин.

Нега ушбу тагликларнинг тез емирилиши ёки синиб кетиши билан қизиқдик? Агарда бу тагликлар синовдан ўтказилса, қандай тартибда бўлиши ҳақида сўраганимизда Эрдем шундай деди. “ Бунга сабаб оғирлик ва зичлик бир-бирига тўғри келмаса, ана шундай ҳолат кузатилади. Шунинг учун биз маҳсулот сотганимизда мижозларга қайси қандай аралашиши, неча дақиқада тайёр бўлишига қадар белгилаб берамиз. Техник ускуналарни тўғирлаб, ишчиларни ўқитиб берамиз. Туфли кўпроқ кийилгани учун оғир ва қаттиқ бўлади. Эгилувчан бўлади. Тагликларни лабараторияларда минг марта, қирқ минг марта эгиб кўрадиган ускуналар бор. Агарда 100 минг мартада ҳам синмаган бўлса, улар энг сифатлиси бўлади.”

Эндиликда полиуретан Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Top Smart Line маъсулияти чекланган жамияти нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиёда ягона бўлган корхона бўлиб, европа технологиялари асосида хом ашёни ишлаб чиқаради. Шунингдек корхонага хорижий мутахассислар жалб этилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни бошланди. Айни вақтда дастлабки намуналар маҳаллий корхоналаримиз билан ҳамкорликда синовдан ўтди. Келгусида ушбу корхонада импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган Полиуретан ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллига қуввати 50 минг тонна бу турдаги хом ашёни ишлаб чиқаради. Бу нафақат ички бозорни балки хориж бозорларига ҳам етказиб берилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полиуретан оёқ кийим тайёрлашда муҳим экани айтилмоқда