Полина Португалияда, Мария Швейцарияда бош соврин учун ўйнайди
Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи рақамли теннисчилари Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева Португалия ҳамда Швейцария мамлакатларида ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда финалга чиқди.
Португалияда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Полина Кудерметова ярим финалда америкалик Уитни Осуигвени 6:4, 6:4 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа, WTA125 таснифига кирувчи “Oeiras CETO Open” мусобақаси финалида франциялик Фиона Ферро билан куч синашадиган бўлди.
Швейцариянинг Кьяссо шаҳри мезбонлик қилаётган W75 тоифасига кирувчи “Axion Open” халқаро турнирида эса ҳамюртимиз Мария Тимофеева ярим финалда франциялик Алиса Реймни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида италиялик Лиса Пигатога қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА