Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Ўзбекистон – Хитой пиёзлар боғи 2021 йил мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу боғ (Global Allium Garden Tashkent center) 2018 йилда Ботаника институти директори, академик К.Тожибаев ва Хитой Фанлар академияси Кунминь ботаника боғи ва Ботаника институти илмий ходимларининг ташаббуси билан барпо қилинган.

Дастлаб, пиёзлар боғининг умумий майдони 0,5 гектарни ташкил қилиб, коллекцияда нафақат Ўзбекистон флораси пиёзлар туркумига мансуб ўсимликлар, балки флорамизнинг геофит ўсимликлари – лола, гулсафсар ва ширачлар ҳам ўрин олган. Ўзбек-хитой пиёзлар боғи ҳар икки давлат илмий ҳамкорлигининг янги марраларга олиб чиқишда дастлабки лойиҳалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон флорасида пиёзларнинг 130 ортиқ турлари мавжуд бўлиб, улар орасида манзарали, доривор, ноёб ва эндем турлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айни пайтда ушбу боғда Марказий Осиё, Хитой, Эрон, Кавказ ва Ўрта Ер денгизи флорасига мансуб 100 дан ортиқ турлар парвариш қилинмоқда.

2019 йилда пиёзлар боғи янги ҳудудга кўчирилди. Тошкент Ботаника боғининг кириш қисмида ўзига хос дизайнда яратилган “Allium Garden”га гуллаш мавсумида ҳар куни юзлаб меҳмонлар ташриф буюради. Ҳар йили апрел-май ойларида бу кўркам майдончанинг мавсум очилиши маросими ташкил қилинади. Тадбирга Ўзбекистон ва Хитой Фанлар академиялари, турли олийгоҳлардан меҳмонлар ташриф буюради.

Янги пиёзлар боғида флорага мансуб турлардан ташқари, Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган пиёз навларидан иборат кичик коллекция ҳам яратилган. Бу майдончалар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. 

Тадқиқот участкасида 100 дан ортиқ пиёз турлари учун хитойлик олимлар кўмагида махсус этикеткалар буюртма қилинади. Ҳар бир этикеткада турларнинг лотинча номи келтирилган бўлиб, унда ўсимлик номи ва тарқалиш ҳудуди, ўзига хослиги, аҳамияти ҳақида маълумотлар киритилган QR кодлар илова қилинган. Бу ташриф буюрувчиларга баҳордан то кеч кузгача ҳар бир тур ҳақида тўла маълумот олиш имконини беради.

Хитой элчихонаси молиявий кўмаги билан “Allium Garden” кириш қисмида усталаримиз томонидан Хитой ва миллий услубда яратилган шийпончалар экспозицияга янада файз бағишлади.

2021 йилда Ботаника боғида “Дарахт ва ўт ўсимликлар интродукцияси” лабораторияси негизида “Табиий флора ўсимликлари интродукцияси” лабораторияси ташкил қилинди. Лабораториянинг тадқиқот объектлари айнан табиий флорага мансуб турлар ҳисобланиб, келгусида Тошкент Ботаника боғида бундай манзарали, доривор ва ноёб ўсимликларнинг нафақат пиёз туркумига мансуб, балки лолалар, гулсафсарлар ва ширачлар экспозицияларини яратиш режалаштирилган. 

Айни пайтда бу борадаги амалий ишлар бошлаб юборилган. Яқин йиллар ичида Тошкент Ботаника боғида юртдошларимиз ва пойтахтимиз меҳмонлари учун янада кўркам экспозициялар яратилади.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиёзлар боғи Тошкент марказининг жорий мавсуми бошланди