Пезешкиён: Уруш ҳолатида ҳеч бир мамлакат ривожлана олмайди
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён уруш шароитида ҳеч бир мамлакат тараққий этиши мумкин эмаслиги, аксинча етишмовчилик ортишини таъкидлаб, ҳозирги можаро иқтисодий чекловни кучайтираётганига эътибор қаратди.
Мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги IRNA ёзишича, у Теҳронда бир гуруҳ воиз ва руҳонийлар билан ўтказилган маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, иқтисодий муаммоларни бартараф этиш учун энг зарур маҳсулот ва дори-дармон таъминотини тиклаш, қўшни давлатлар билан алоқани ривожлантириш ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлаш зарурлигини қўшимча қилган.
Ҳукумат ҳар қандай шароитда аҳолига зарур истеъмол товарларини етказишга мажбурлигини таъкидлаган етакчи махсус стратегия туфайли ҳозир жиддий чеклов ва муаммога дуч келинмаётганини билдирди.
А.Маматов, ЎзА