Президентимизнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Сурхондарё вилоятидан ҳам соҳа фидойилари давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланди.

Бугун вилоят ҳокимлигида давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган юксак эътибор яхши самаралар бераётгани таъкидланди. Бунинг учун ўқув муассасаларида барча замонавий шароитлар яратилиб, хориж тажрибаси кенг жорий этилаётгани, соҳа ходимлари ижтимоий ҳимоя қилинаётгани қайд этилди. 

[gallery-19519]

Вилоятдаги 961 та умумтаълим мактабида ёш авлодга таълим-тарбия берилмоқда. Биргина жорий йил инвестиция дастури доирасида еттита мактабда мукаммал, 48 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Учта янги мактаб қурилмоқда. Жорий йил биринчи мавсум “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича 41 та мактабда 40 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 138 та умумтаълим мактаби 2 минг 346 та замонавий компьютер жамланмаси билан таъминланди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида бешта умумтаълим мактабига 106 дона компьютер жамланмаси етказиб берилди. 92 та умумтаълим мактаби 3 миллиард 200 миллион сўмлик 154 дона замонавий электрон доскага эгалик қилди. 948 та мактабга 7 турдаги мусиқа анжомлари ҳамда 5 турдаги бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилди. Бундай эътибор натижасида мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи сўнгги беш йилда 12 фоиздан 34 фоизга ўсди. 

Маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокчиларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, воҳадаги таълим муассасаларида фидокорона меҳнат қилаётган олти нафар соҳа ходимига давлатимизнинг юксак орден ҳамда медалларини тантанали топширди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагогларга давлат мукофотлари топширилди