Ҳаётда олий маълумотли бўлмаса-да, бирон бир ҳунарни мукаммал ўрганиш орқали ҳам жамиятда ўз ўрнини топиб кетаётганлар талайгина. Бу тоифа инсонлар тирикчиликни, меҳнатни ҳеч қачон ор деб билмайди. Аксинча, “Ҳунарли киши хор бўлмас!” иборасини ҳаётда ўзига шиор қилиб олади. Ана шундай инсонлардан бири — “пайли ош”ни салкам бренд даражасига кўтариб, ўз ошхонасига анчагина мижозларни тўплашга улгурган ошпаз — Ҳаёт Халимқуловдир.

Қисқача маълумот: Халимқулов Ҳаёт Қаҳҳорович 1985 йилнинг 6 февраль куни, Юнусобод туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 2022 йилда Жаҳон тиллари университетини тамомлаган. 2008 йилдан то ҳозирги кунга қадар ЎзЛиДеп партияси аъзоси ҳисобланади. Оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси. Бўш вақтларида футбол ўйнашни, пиёда юришни ёқтиради. 

Яқиндан танимаганлар Ҳаётни пайли ошни мазали қилиб тайёрлайдиган ошпаз сифатида билса, унинг олий маълумотли таржимон эканлиги, бир вақтлар пойтахтдаги туманларнинг бирида депутат бўлиб фаолият юритгани ҳақида эшитгач ҳайратга тушади. Бу табиий ҳол... 

Қизиқ, Ҳаётнинг ҳаёт йўларида қандай туб бурилиш бўлганки, у дипломи бор мутахассис бўла туриб, ошпазликни маъқул кўрди? 

Ушбу саволга унинг ўзидан жавоб олиш мақсадида Ҳаёт бошқариб келаётган ихчамгина ошхонада бўлдик. 
Ўзининг айтишича, ҳали бошқалар ширин уйқуда бўлган вақтида Ҳаёт эрта тонгдан уйғониб, ошхонага отланаркан. Аниқроғи, уни ошхонага ошпазлик масъулияти етаклаб келади. Ахир кун давомида икки юз киши ош сўраб келса-ю уларга нима деб баҳона қилади?

Шу боис ош ва бошқа хилдаги таомларнинг масаллиқларини ҳам асосий иш бошлангунига қадар ўзи тайёрлаб қўяди. Кун давомида тўрт хил таомлар билан мижозларни сийлаш ва буларнинг барига улгуриш учун ошпазимиз тунда атиги тўрт соат ухларкан холос. 

Ҳаёт ошхонадан бўш вақтларида танлаган соҳаси бўйича ўз устида ишлаб, изланишда давом этаётгани, эгаллаётган билимларини ишга солиб, келгусида албатта давлатга фойдаси тегадиган инсон бўлиш истаги борлигини айтади. Шу боис у ҳозирги пайтда Миллий университетнинг ҳуқуқшунослик факультетида, магистратура курсида ўқишини давом эттирмоқда. У келгусида адвокатлик бюроси очишни, ноҳақ айблов асосида қамалган инсонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни мақсад қилган...

Нега бунга аҳд қилганлиги ҳақида сўраганимизда эса қаҳрамонимиз бир вақтлар ўзи билан юз берган кўнгилсиз воқеаларни эслади. Яъни, ҳаётда омади келган вақтларида уни айрим шахслар туҳмат орқали синдиришга, ҳалол меҳнат билан топган мулкига эга чиқишга уринганликлари, натижада қаҳрамонимиз асоссиз айбловлар ва бир ёқлама ёндашилган тергов ортидан айбсиз айбдор бўлиб, ҳатто икки ой панжара ортида ўтириб чиқишга мажбур бўлганини сўзлаб берди. 

“Ўшанда ҳуқуқий саводхонлигим, ёзиб қўйилган қонунлар бўйича ўзимни ўзим ҳимоя қилганим ҳам айримларга ёқмаган эди” дея ўзининг айбсиз эканлигини тасдиқлайдиган суд ҳукмини тақдим этади, Ҳаёт.
Суд ҳукмида қайд этилишича, 2022 йилда Халимқулов Ҳаёт Қаҳҳоровичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модаси 2-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди ва 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятлар таркиби бўлмаганлиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 1-қисмининг 1 ва 2-бандларига асосан қаҳрамонимиз оқланган ва реабилитация қилинган. Унга етказилган маънавий ва мулкий зарар қопланиб, ҳақиқий айбдорлар фош бўлган. 

“Ана шундай кунларда узоқ йиллик тажрибага эга бўлган адвокатим менинг ҳимоямда бор билими, имкониятини ишга солган ва менинг айбсиз эканлигимни исботлай олган” дейди қаҳрамонимиз ва ҳаётида юз берган ана шу туб бурилиш, қисқа муддатли синовлар унинг партиядан кетишига ҳам сабаб бўлгани, ҳамкасблари орасида унинг ҳолидан хабар олиш уёқда турсин, ҳатто юз ўгирганлари ҳам топилганини эслайди.

Ана шуларни сўзлаб бериб, қаҳрамонимиз бир нуқтага нигоҳларини қадаганча хомуш тортиб қолди ва ўйчан қиёфада: 

“Мен бу кунларни ҳеч кимга раво кўрмайман. Айбсиз айбдор бўлсанг, буни исботлашга ўзинг, камида яқинларинг сарсон бўлиши... туҳмат балосини ҳеч кимнинг бошига солмасин. Шунинг учун олдимга шундай мақсад қўйганман, ноҳақ қамалганларни ҳимоя қилиш келгусидаги асосий мақсадларимдан биридир” дейди у қатъият билан. 
Бизни қойил қолдиргани, қаҳрамонимиз ўша пайтларда ҳам ва бугун ҳам тақдир ўйинларига бўш келмади. У курашди ва курашмоқда. Бунга ўзида ирода, сабр ва куч топа олди. Қисмат синовларига тик қаради. Зеро, бу ҳаётда ҳамма ана шундай иродали бўлиши керак! 

Бугун эса Ҳаётни яна сўраб келувчилар топилмоқда, ҳамкасблари эса унга аввалги иш жойида ўрни ҳали совимаганини айтишмоқда. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/p-CC7fji_X0?si=vJoI6SsZvxohMDch" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Пайли ош” пазандаси: “келгусида ноҳақ қамалганларни ҳимоя қилмоқчиман”(+видео)