Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 8-тур ўйинлари якунланди ва плей-офф босқичига йўл олган жамоалар номи аниқланди.
Унга кўра, Элит Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” (С.Арабистони), “Ал Райян” (Қатар) – “Ал-Аҳли” (С.Арабистони), “Истиқлол” (Эрон) – “Ал-Наср” (С.Арабистони), “Ал-Васл” (БАА) – “Ал-Садд” (Қатар) клублари ўзаро рақобатлашади.

Маълумот ўрнида: ОФК белгилаган мусобақа регламентига кўра, плей-офф босқичидаги илк ўйин жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтади. Аниқроғи, “Пахтакор“ ушбу босқичдаги биринчи учрашувни ўз уйида ўтказади. Учрашувлар 3-4 март кунига белгиланган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА