Павловния гуллари Андижонга баҳорий чирой улашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилоятида павловния дарахтлари гуллаб, атроф-муҳитга ўзига хос чирой бағишламоқда. Баҳор фаслининг гўзал манзараларидан бирига айланган ушбу дарахтлар ҳудуд кўркига кўрк қўшмоқда.
[gallery-28504]
Мутахассислар таъкидлашича, павловния тез ўсиши ва манзарабоплиги билан ажралиб туради. Шу боис сўнгги йилларда уни экишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
Гуллаган павловния дарахтлари нафақат табиат гўзаллигини намоён этмоқда, балки аҳоли учун ҳам баҳорий кайфият улашмоқда.
Мумтозбегим АБДУМЎМИНОВА(сурат),ЎзА