Паркент туманида жойлашган Кумушкон ва Чашма қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Паркент тумани ҳокими Сардор Исоқулов, Кумушкон ва Чашма қишлоқлари масъуллари, туман фаоллари ҳамда журналистлар қатнашди.

Кумушкон ва Чашма қишлоқлари ўзининг бетакрор сўлим табиати, тоза ҳавоси, маданий мерос объекти ва зиёратгоҳлари билан йил бўйи сайёҳларни ўзига жалб қилади.  

Ўтган йили Паркент туманида 50 минг нафарга яқин хорижий ва 900 минг нафарга яқин маҳаллий сайёҳ меҳмон бўлди.  

Ўтган даврда мазкур ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ва туризм объектларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилди.  

Хусусан, ўтган даврда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Кумушкон ҳудудини ўрганиб чиқди. Унда уйма-уй юрилиб, туристларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича тавсиялар берилди. Туризм объектлари барпо қилиш бўйича 10 дан ортиқ инвестор билан музокара ўтказилди.  

Жумладан, ҳар йили сентябрь ойида “Заркент” МФЙ ҳудудида “Узум сайли”, “Сўқоқ таомлари” халқаро фестиваллари, апрель-май ойларида эса “Сомса сайли” тадбирлари доимий ўтказилмоқда.  

Жойларда сайёҳларга қулайлик яратиш учун 7 та намунавий санитария-гигиена шохобчаси барпо этилди. Хусусан, 4 та туристик объектга олиб борувчи йўл кўрсаткич белгилари, 20 та туризм объектида интернет ҳудудлари, 8 та туристик маршрутлар қатнови йўлга қўйилди.  

“Туризм қишлоғи” лойиҳаси Тошкент вилоятига маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг оқими янада ортишига хизмат қилади.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паркентда туризм қишлоқлари кўпаймоқда