Пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида Франциянинг Париж шаҳрида июль-август ойларида бўладиган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегациясини кузатиш маросимида байроқдорлар номи эълон қилинди.

Унга кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков ҳамда қиличбозлик бўйича "Ханчжоу-2022" ёзги Осиё ўйинларининг олтин ва бронза медаллари соҳиби Зайнаб Дайибекова «Париж-2024» XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари эканлиги маълум қилинди.

Тадбирда мамлакатимиз байроғи А.Халаков ва З.Дайибековага тантанали равишда топширилди.

Ўтган Олимпия ўйинлари тарихига назар ташласак, "Атланта-1996" XXVI ёзги Олимпия ўйинларида боксчи Тимур Ибрагимов, "Сидней-2000" XXVII ёзги Олимпия ўйинларида боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев, "Афина-2004" XXVIII ёзги Олимпия ўйинларида Абдулло Тангриев, "Пекин-2008" XXIX ёзги Олимпия ўйинларида боксчи Дилшод Маҳмудов, "Лондон-2012" ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида боксчи Элшод Расулов, "Рио-2016" XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Баҳодир Жалолов ва "Токио-2020" XXXII ёзги Олимпия ўйинларида Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулова Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдорлари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль-11 август кунлари бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Париж-2024": Ўзбекистон байроқдорлари маълум қилинди