Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркибини эълон қилди.
Унга кўра, жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе танлаб олган қуйидаги футболчилар Олимпия ўйинларида юрт шаънини ҳимоя қилади.
Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов, Владимир Назаров, Ҳамидилло Абдунабиев.
Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов, Асадбек Раҳимжонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳусниддин Алиқулов, Саидазамат Мирсаидов, Зафармурод Абдураҳматов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Алибек Давронов
Ярим ҳимоя: Абдурауф Бўриев, Беҳруз Асқаров, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов, Умарали Раҳмоналиев, Диёр Холматов.
Ҳужумчилар: Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов, Алишер Одилов, Руслан Жиянов, Ҳусаин Норчаев.
Эслатиб ўтамиз, «С» гуруҳидан ўрин олган олимпиячиларимиз Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА