Сафия Бурханова Параосиё ўйинлари ғолиби
Ханчжоу шаҳрида ўтаётган тўртинчи Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 4 тага етди.
Мусобақанинг пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасидаги F12 классида ядро улоқтириш дастурида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Сафия Бурханова 13.87 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақанинг пара дзюдо баҳсларида вазни 48 килограммгача бўлган аёллар ўртасида Фотима Тоирова бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача пара каноэ бўйича Шаҳзода Мамадалиева, Ирода Рустамова ҳамда эркаклар ўртасида Азизбек Абдулҳабибов делегациямизга олтин медаль келтирган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА