Пара таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятга эришди
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида паратаэквондо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимизнинг матонатли спортчилари 13 та медални қўлга киритди.
Қитъанинг 18 та мамлакатидан 100 нафардан ортиқ паратаэквондо усталари иштирок этган муросасиз беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалига эгалик қилди.

Чемпионатда иродали пара таэквондочиларимиздан Асадбек Тоштемиров (+80) ва Гулжаной Наимова (+65) олтин, Муҳамаддсодиқ Усмонов (-58), Қизлархон Исомиддинова (-47), Каромат Рустамова (-52), Розия Эргашева (-65) Зулфия Бикбулатова (+65) кумуш, Фаёзбек Валижонов (-58), Қудрат Ҳайдаров (-63), Жавоҳир Алиқулов (-70), Қудратилло Суннатов (-70), Умида Мамаражабова (-52), Камола Расулова (-57) бронза медалига сазовор бўлди.
Беллашувлар якунига кўра, 13 та медаль жамғарган терма жамоамиз аъзолари 18 та давлат орасида кучли учликдан ўрин эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА