Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Бугун, 4 октябрь куни 6 нафар пара атлетимиз турли дастурлар бўйича финал босқичида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Умид қиламизки, паралимпиячиларимизнинг иштироки медалларимиз сони ва сифатини янада яхшилайди.
Қуйида бугун кун давомида жаҳон чемпионлиги учун курашадиган пара атлетларимиз билан танишасиз:
Ёқутхон Холбекова (F12) - ядро улоқтириш;
Анора Суфиева (T47) - узунликка сакраш;
Шаҳризода Темирова ва Гулнора Тўйчиева (T11) - узунликка сакраш;
Ёрқинбек Одилов (F57) - ядро улоқтириш;
Темур Ғиёсов (T63) - баландликка сакраш.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА