Аввал хавбар берганимиздек, “Ўзмиллийбанк”АЖ Матбуот хизмати ташаббуси билан ОАВлари вакиллари иштирокида Андижон вилояти бўйлаб Пресс-тур ташкил этилди. Унда банкнинг молиявий кўмаги асосида фаолият кўрсатиб, ҳудуднинг иқтисодий структураси ўсиши ҳамда янги иш ўринлари яратилишига, шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишида камарбаста бўлаётган тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилинди.

Вилоятнинг Избоскан туманидаги  мана бу жойлар қачонлардир ташландиқ ва хароба ҳолда эди. Энди эса туманнинг энг гавжум ва аҳоли фарзандлари билан дам оладиган севимли масканга айланди.  “Zero Fresh” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур ресторанда мижозларга Европа ва миллий таомларни тақдим этади. Асосийси бу ерда оилавий дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Болалар учун ажратилган ҳудудда барпо этилган атракционлар ҳар қандай мавсум учун хизматга шай.  Умумий қиймати 2 миллиард 300 миллион сўм бўлган мазкур ресторан хизмати учун банкдан 2 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. 

-Фаолиятимизни бошлаганимиздан токи шу кунга қадар Миллийбанк билан ҳамкорликда ишлаб келамиз, -дейди тадбиркор Сардорбек Боқижонов. -Бизнесни даставвал оила аъзоларимиз билан бошлаганмиз. Ишчилар ҳам шулардан иборат бўлган. Лекин берилган молиявий кўмак натижасида фаолиятимиз кенгайиб, иш ўрни ҳам ошиб борди. Бундан ташқари миллий ширинликлар ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўйдик. Ҳозирда мазкур лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 70 нафарга яқин ишчи ўрни яратилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Боиси хизматлар йўналишига бўлган талаб ва эҳтиёж кун сайин ошиб бормоқда. Натижада биз яна янги хизматларни ишга туширишни мўлжалламоқдамиз. 

Кейинги йилларда Андижон вилоятининг енгил саноат, хусусан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб бормоқда. Мазкур йўналишда янги-янги корхоналар иш бошлади, мавжудларининг ўз фаолиятларини янада кенгайтирди. Жумладан, Жалақудуқ тумани Туялас маҳалласида фаолият олиб бораётган “BIZNES ERKIN TEX” масъулияти чекланган жамияти ҳам “Ўзмиллийбанк”нинг молиявий кўмагида ўз фаолиятини янада кенгайтирди. 

Банк томонидан ажратилган 4 миллион доллар миқдоридаги кредит ҳисобига корхонага Япония давлатидан энг замонавий тикув машиналари, турли дастгоҳ ва жиҳозлар келтирилиб, ўрнатилди. 

Корхонамиз “Само” бренди остида 200 дан ортиқ турдаги болалар, аёллар ва эркакларнинг тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради, - дейди корхона раҳбари Баҳтиёржон Тўлқинов. – Маҳсулотларимиз Қозоғистон, Россия, Украина ҳамда бир қатор Европа давлатларига экспорт қилинади. 

“Ўзмиллийбанк” кўмагида фаолиятимиз янада кенгайди. Умуман, фаолиятимизни кенгайтириш, маҳсулотларимиз сифтини халқаро талабларга мос, рақобатбардош бўлишида, шубҳасиз, миллий банк кўмагида харид қилинган дастгоҳ ва технологиялар муҳим аҳамият касб этади. 

Айни кунда 500 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган мазкур корхонада ишчи ва ходимларнинг самарали иш олиб бориши учун зарур барча шароитлар яратилган. Жумладан, ишчиларнинг ишга бориб-келиши учун транспорт, бепул тушлик, тиббий хизмат, дам олиш хоналари ташкил этилган. 

Пресс-тур иштирокчиларининг сўнгги локацияси Марҳамат туманидаги “Hayot shifo maskani” клиникаси бўлди. Жорий йилнинг аввалида иш бошлаган тиббий марказ бугун беморларга амбулатор ва стационар хизматларни йўлга қўйган. Марказ поликлиника ва сиҳатгоҳдан иборат бўлиб, Банк томонидан ажратилган кредит маблағи клиниканинг жиҳозланиши  учун сарф этилган. 

 Бир сўз билан айтганда, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан тадбиркор ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташаббус ва лойиҳаларини, шу билан бирга, корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ: ташаббускор тадбиркорлар билан ишончли ҳамкор