“Ўзмиллийбанк” АЖ ўзининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида банкнинг ҳудудий тармоқлари ходимлари учун кенг қамровли ўқув-машғулотларини ташкил этмоқда. Бу ташаббус банкнинг кредитлаш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий методларни жорий қилиш ва бизнес мижозлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур ўқув дастури доирасида 2024 йил сентябр-ноябрь ойларида банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар бош бошқармаси ва барча ҳудудий бош бошқармаларида бизнес мижозларни кредитлаш, кредит қарздорликларини ундириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул бўлган мутахассислар учун махсус ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 20-21 сентябр кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари таркибий тузилмаларидан 121 нафар ходим Лойиҳаларни молиялаш маркази, Юридик, Кредит, Кичик ва ўрта бизнес, Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш, Давлат дастурларини молиялаштириш ва Кредит қарздорликларини ундириш департаментлари мутахассислари томонидан ташкил этилган ўқув машғулотларида иштирок этди. 

Ўқув машғулотлари давомида иштирокчиларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ҳамда 2023 йил 20 апрелдаги “Юридик шахсларни ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларини кредитлаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ ажратилган йирик кредитларни мониторинг қилиш тартиби, шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖда кредитларни мониторинг қилиш ва ундиришнинг техник жиҳатлари бўйича батафсил маълумот берилди. 

Мазкур ўқув дастури банкнинг кредитлаш амалиётида замонавий ёндашувларни қўллаш ва ходимларнинг малакасини оширишга хизмат қилади. Банкнинг Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирлар кредитлаш жараёнида юзага келадиган муаммоларни самарали ҳал этишга кўмаклашади ҳамда мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини оширади. Ҳар бир ўқув дарсларида гендер тенглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Маълумот учун, 2024 йилнинг 8 ойи давомида 4 116 нафар ходим “Ўзмиллийбанк” АЖ ўқув маркази ҳамда етакчи маҳаллий ва халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларига жалб қилинган. Шулардан 1 855 нафари аёлдир. Сўнгги 2 йил давомида 44 нафар банк ходими, шундан 9 нафари хотин-қиз Банк-молия академияси магистратура таълим йўналишини муваффақиятли битирган. Ҳозирги кунда эса “Ўзмиллийбанк” АЖ ходимларидан 129 нафари, шундан 36 нафар хотин-қиз Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таҳсил олмоқда. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзмиллийбанк"АЖ: ҳудудий тармоқ ходимлари ўқув машғулотлари бошланди