«Ўзмиллийбанк» АЖ мамлакатимизда биринчилар қаторида юридик шахслар учун банк амалиётларига ёндашувни бутунлай ўзгартирувчи инновацион хизматни тақдим этади.
Эндиликда корхона ва ташкилотлар тўлиқ масофадан туриб, банк ходими билан ҳеч қандай учрашув ўтказмасдан жорий ҳисоб рақамини очиши мумкин. Бунинг учун банкнинг мобил «Миллий» иловасини юклаб олиш ва рўйхатдан ўтиш кифоя!
Ушбу хизматнинг асосий афзалликлари:
• Самарадорлик: онлине тарзда ҳисоб очиш орқали вақтингизни тежанг.
• Қулайлик: қоғозбозликни унутинг.
• Хавфсизлик: Барча маълумотлар ҳимояланган.
Milliy мобил иловасини юклаб олинг ва ҳозироқ онлайн рўйхатдан ўтинг!
Батафсил маълумот учун 1344 рақамига қўнғироқ қилинг
«Ўзмиллийбанк» АЖ
Матбуот хизмати