Шу кунларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтаётган ICTWEEK UZBEKISTAN тадбири доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва IBM компанияси ўртасида мамлакатимиз банк тизимида рақамли технологияларни ривожлантириш ва жорий этишда янги босқични очадиган ҳамкорлик Келишуви (Меморандум) имзоланди.

8600140269595543ICTWEEK UZBEKISTAN — Ўзбекистон Республикасида 2004-йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб, халқаро тажриба алмашиш ва республиканинг АТ-соҳасидаги ютуқларни ёритиб бериш, шунингдек, АТ-бозорининг жозибадорлигини хорижий инвесторларга намойиш этиш учун мукаммал платформа ҳисобланади. Келишув доирасида IBM компанияси Сунъий Интеллект технологияларини қуриш ва жорий этиш бўйича мавжуд илғор тажрибани “Ўзмиллийбанк” АЖ экспертизаси билан бирлаштиришни режалаштирмоқда.

Сунъий интеллект ва машиналар ёрдамида ўрганиш технологияларини жорий этиш орқали самарадорлиги оширилаётган бизнес вазифалар ва сервисларни таҳлил қилиш бўйича бир қатор қўшма семинарлар ўтказиш, шунингдек, банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ва самарадорлигини баҳолаш бўйича синов  лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Келишувга мувофиқ, қўшма синов лойиҳасини (Minimal Viable Product (MVP) деб аталадиган прототип) амалга ошириш режалаштирилган. Унинг мақсади сунъий интеллект ва машина ёрдамида ўрганиш технологияларидан фойдаланишнинг технологик ва сифатли имкониятларини тасдиқлашдир. Мамлакатимиз банк тизими ўзининг кейинги ривожланиш босқичига ўтаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу, албатта, ушбу соҳада миллий иқтисодий ва технологик эҳтиёжларга мос ўзгаришларга замин яратади.

Табиийки, ҳар қандай соҳада бўлгани каби банк тизимига ҳам илғор технологияларнинг жорий этилиши, уни тубдан ўзгартириб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш, янада юқори босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз. Ушбу келишув доирасида IBM компанияси томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖ учун режалаштирилган вазифалар муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, Томонлар ҳамкорликни нафақат 2024-2025-йилларда, балки узоқ муддатларда ҳам давом эттиришга келишиб олдилар.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ IBM компанияси билан ҳамкорлик келишувини имзолади