Хотин-қизларнинг IT соҳасидаги иштирокини тартибга солиш орқали янада адолатли ва тенг ҳуқуқли меҳнат бозорига эришиш мумкин. Шубҳасизки, аёллар ҳам инновацияларни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларини рақамлаштиришга катта ҳисса қўшади.

Саида Халилова — IT таълим уюшмаси таълим муассасалари билан алоқалар бўйича мутахассиси, технология соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “IT Ladies Uzbekistan” аёллар ҳамжамиятининг бошқарув қўмитаси аъзоси.  

Қаҳрамонимиз лойиҳаларни бошқаришдан тортиб, йирик IT тадбирларни ташкил этиш ва жамоани мувофиқлаштириш бўйича катта тажрибага эга.  

– Ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади, – дейди Саида Халилова. – Фаолиятим давомида кўплаб муваффақиятларга эришдим, IT Star кўрик танловида ғолибликни қўлга киритдим. Бугунги кунда шу йўналишда ўқув маркази ташкил этганман. Асосан, чекка ҳудудларда  истиқомат қилувчи  IT ҳаваскорларига мазкур соҳа бўйича сабоқ бераман, IT асосларини ўрганишида кўмаклашаман. Менинг асосий миссиям аёлларнинг технология соҳасидаги фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ўсиши учун шароит яратишдан иборат. Мен мазкур соҳада ҳам гендер тенглиги муҳимлигига ишонаман ва қизларга IT йўналишини ўргатиш, стартаплар орқали ўз ғояларини амалга оширишига ёрдам беришга интиламан. Мақсадим технология оламида ишонч билан ўз йўлини босиб ўтаётган тенгдошларимни, хотин-қизларни кўришдир.  

Кўпчиликда дастурлаш соҳаси аёллар учун эмас деган, қарашлар мавжуд. Чунки аксарият хотин-қизларда мағлуб бўлиш хавотири кучли. Айнан шу хавотир бирор мураккаб касб ўрганишга тўсқинлик қилади. Энг муҳими, инсонда ўзига бўлган ишончнинг мавжудлиги. Ўзига ишонган одам ҳар қандай тўсиқларни енгишга куч топади ва кўзлаган маррасига эриша олади. АКТ соҳасини ўрганиш келажакда юқори маошли иш топиш имконини беради. Бу, айниқса, ўзларига қулай жадвалда ишлашни орзу қиладиган аёллар ва фрилансерлар учун энг тўғри қарор.  Бундан ташқари, бу ҳар бир аёлнинг ўз даромадига эгалиги ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлишига имкон яратади  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзига ишонган одам ҳар қандай тўсиқларни енгишга куч топади