Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан келаси йил 1 январдан фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча равишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади. Натижада фуқаролар пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилишига ҳожат қолмайди.

Аммо тизимда ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас. Халқ демократик партиясининг марказий ва ҳудудий ташкилотлари, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари, парламентдаги фракцияси аъзолари доимий ўз электорати, жамоатчилик вакилларининг мурожаатларини ҳал этишга интилади. Шу билан бирга, фуқаролар бераётган таклифларни ўрганиб, амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.  

Партия электорати, жамоатчилик вакилларидан пенсия тайинлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг яқинлари дуч келаётган ижтимоий масалаларни ҳал қилиш бўйича Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси янги қонунчилик ташаббусини илгари суришга тайёрланмоқда.  

Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ва Марказий Кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб пенсияга чиққан шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.  

– Фракциямиз томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида учта йўналишдаги таклифлар акс этмоқда, – деди фракция аъзоси Улуғбек Вафоев. – Биринчи йўналиш пенсияни тайинлаш масаласи билан боғлиқ. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида "1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади”, деб белгиланган. Аммо амалда қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат фаолиятини 2005 йилга қадар юритган фуқароларнинг фаолияти тўғрисидаги (ҳар йилги меҳнат минимум қарорлари) маълумотлари архив сақловига топширилмаган ёки умуман белгиланмаган. Оқибатда 2005 йилга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасида (жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги ва ширкат хўжалигида) меҳнат қилган аксарият шахсларга бошқаларга нисбатан кам миқдорда пенсия тайинланган. Бу жараён ҳозирга қадар ҳам давом этиб келмоқда. Ишлагани ҳақида маълумот сақланмагани ёки умуман йўқлиги учун фуқаро жавобгар бўлиши тўғри эмас. Бу бир вақтлар жамоа хўжалигида меҳнат қилган фуқароларнинг манфаатлари чекланишига, бошқа соҳаларда фаолият олиб борганларга нисбатан 2-3 баробар кам пенсия ҳисобланишига олиб келмоқда. Фракциямиз илгари суришга тайёргарлик кўраётган қонун лойиҳаси билан ана шу камчиликни тузатиш, қишлоқ хўжалигида ишлаган юртдошларимизнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнатини муносиб баҳолаш мақсад қилинмоқда.  

Йиғилишда қайд этилганидек, қонунчилигимизда фарзандларини парваришлаётган аёлларга пенсия белгиланишида айрим муаммолар мавжуд. Фракция аъзолари сайловчилар билан учрашувларда аёлларнинг фарзандларини парваришлаш таътилларида бўлган вақтлари пенсия тайинлашда тўлиқ инобатга олинмаслиги бўйича эътирозлар билдирилаётганини таъкидладилар. Бундан ташқари, патронаж хизматига муҳтож ногиронларнинг ушбу хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Патронаж хизматига муҳтож ногиронларни парваришлаш ишлари асосан уларнинг оила аъзолари, хусусан, оналари томонидан амалга оширилади.  

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 84,7 минг 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор шахслар бўлиб, уларнинг ярмидан кўпроғи қишлоқ жойларда истиқомат қилади. 42,6 минг нафари эса туғма ногиронлар саналади. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида II гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт ёшга доир пенсия тайинланаётганида иш стажига қўшиб ҳисобланиши назарда тутилган.  

Бироқ ушбу қонуннинг 37-моддаси 2-қисмида чекловлар ўрнатилган бўлиб, мазкур модданинг “д” ва бошқа бандларида назарда тутилган даврлар умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Бу билан ўзгалар парваришига муҳтож туғма ногирон болаларни тарбиялаётган аёлларга ёшга доир пенсия тайинланаётганда соғлом бола тарбиялаётган аёлларга нисбатан тенг бўлмаган шароитда ҳисобланмоқда. Шундан келиб чиқиб, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасига тегишли ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.  

Ишчи гуруҳ йиғилишида мазкур масалалар соҳа мутахассислари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзХДП пенсия таъминотига оид ташаббус билан чиқмоқда