Ўзбекистоннинг ТОП-10 ташқи савдо ҳамкорлари
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида мамлакатимиз жаҳоннинг 195 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 9,5 млрд АҚШ доллари;
Россия Федерацияси — 7,0 млрд АҚШ доллари;
Қозоғистон — 2,8 млрд АҚШ доллари;
Туркия — 1,4 млрд АҚШ доллари;
Афғонистон — 1,1 млрд АҚШ доллари;
Корея Республикаси — 940,0 млн АҚШ доллари;
Франция — 890,9 млн АҚШ доллари;
БАА — 807,7 млн АҚШ доллари;
Қирғиз Республикаси — 624,6 млн АҚШ доллари;
Германия — 623,2 млн АҚШ доллари.
Умуман олганда, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ўлкамиз ташқи савдо географияси тобора кенгайиб, халқаро иқтисодий ҳамкорлик алоқалари изчил мустаҳкамланаётганини кўрсатмоқда.
Хитой ва Россия мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари сифатида ўз ўрнини сақлаб қолаётган бўлса, Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан савдо ҳажмининг ўсиши ташқи иқтисодий муносабатларни диверсификация қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ў.Алимов, ЎзА