Бугунги кунда юртдошларимизнинг таълим олиши, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишлари учун имкониятлар етарли. Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб давлатларига саёҳатлар учун йўл олаётган фуқароларимиз ҳам кўплаб учрайди.
Масалан, 2024 йилнинг январь-март ойларида қарийб 1,3 миллион нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 минг нафарга, яъни 40,7 фоизга ошган, дейилади Статистика агентлиги маълумотида.
Шу ўринда савол туғилади: хўш, юртдошларимиз саёҳат учун кўпроқ қайси давлатларни танлмоқда?
Статистика агентлиги маълумотига таянадиган бўлсак, жорий йилнинг январь-март ойларида Қирғиз Республикасига 559,1 минг нафар, Тожикистонга 260,8 минг нафар, Қозоғистонга 184,1 минг нафар, Саудия Арабистонига 70,6 минг нафар ўзбекистонлик саёҳат қилган.
Кейинги ўринларда Россия, БАА, Туркия, Кувайт, Миср, Таиланд ва бошқа мамлакатлар қайд этилган.
М. Мадаминова, ЎзА