Таиланднинг Бангкок шаҳрида сумо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган қитъа ҳамда жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

30 дан ортиқ давлатнинг 300 нафардан зиёд сумо спорт тури усталари иштирок этган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини Ўзбекистон сумо федерацияси раиси Камол Усмонов бошчилигидаги 15 нафар спортчимиз ҳимоя қилди.

Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Ўктам Ражабов катталар ўртасидаги баҳсларда қатнашиб, беллашувлар натижасига кўра, бронза медалига мушарраф бўлди.

Катталар ўртасида кечган баҳсларда маҳоратли сумочи қизимиз  Дурдона Абдужабборова жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.

Мусобақалар доирасида ташкил этилган Бутунжаҳон сумо федерациясининг конгрессида ташкилотнинг янги раҳбар органи сайланди. Йиғилиш давомида халқаро экспертлар Ўзбекистонда сумо спорт тури жадал ривож топаётганини эътироф этишди ҳамда жорий йилнинг октябрь ойида сумо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини Тошкентда ташкил этилиши режалаштирилаётганини билдирди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик сумочилар жаҳон ва қитъа чемпионатида совриндор бўлди