Беларусь Миллий фанлар академияси Президиуми биносида Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг 38-мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда дунёнинг 16 давлатидан, жумладан, Хитой, Россия, Вьетнам, Монголия, Озарбайжон, Черногория, Арманистон, Куба, Қирғизистон, Грузия, Тожикистон фанлар академиялари президентлари ва раҳбарлари, шунингдек, бир гуруҳ ўзбекистонлик олимлар иштирок этди.

Мажлис давомида бўлиб ўтган сайлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти Шавкат Аюпов Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг Сги унвонига сазовор бўлди ва унга ташкилотнинг фахрий медали топширилди.
Шу билан бирга, тадбирда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фан ва инновациялар соҳасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Аюпов Шавкат Абдуллаевич – математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти. Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Асосий илмий ишлари функционал анализ ва унинг замонавий тармоқларидан бири ҳисобланган операторлар алгебралари назариясига оид.
Ш.Аюпов йордан алгебралари соҳасида ҳам назарий, ҳам татбиқий йўналишда йирик илмий тадқиқотларни амалга оширган. Гильберт фазосидаги ўз-ўзига қўшма операторлар йордан алгебраси тузилиши ва қурилиши бўйича муҳим натижалар олган.
Н.Абдураимова, ЎзА