“Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларини бошқариб борадиган реферилар рўйхати эълон қилинди.
Эътиборли жиҳати, улар орасида ўзбекистонлик бокс ҳаками, халқаро тоифадаги рефери Алишер Полвонов ҳам “Париж-2024” жангларини бошқариб бориши эътироф этилди.
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бу Алишер Полвонов учун фаолиятидаги биринчи Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Бунгача юртдошимиз Осиё ва жаҳон чемпионатлари, бир қатор нуфузли турнирлар, ёзги Олимпия ўйинларининг қитъавий ва жаҳон лицензион турнирларида кечган жангларни бошқариб борган.
Т.Рўзиев, ЎзА