Ўзбекистонлик дзюдо мутахассиси БАА терма жамоасида иш бошлади
Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби, полвонлар юрти Сурхондарёда камолга етган Шарофиддин Лутфуллаев мураббийлик фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётган Лутфуллаев БАА ўсмирлар (U18) ва ёшлар (U21) терма жамоалари бош мураббийи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарофиддин Лутфуллаев фаолияти давомида 2015 йилги Осиё чемпионатининг бронза, 2019 йили катталар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.
Т.Рўзиев,
ЎзА