Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Цзян Цзяньго бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимизга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев кутиб олди.

Хитой Халқ Республикаси делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти билан учрашувдан бошланди. Ташриф дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Ташрифнинг иккинчи куни пойтахтимизда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида илк бор нашр этилган "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. 

Бундан ташқари, ушбу китоб мазмун-моҳиятига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказиш режалаштирилган.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга Хитой делегацияси ташриф буюрди