Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилалар сабаб атрофимиздаги ҳар қандай бино ҳамда иншоотлар мустаҳкамлигига шубҳа билан қарай бошладик. Айниқса, бундай фикр йўллар ва сувлар устига қурилган кўприклардан ўтар чоғимиз кучаяди.

Хўш, бугунги кунда республикамизда нечта кўприк бор? Уларнинг фойдаланишга яроқлилиги, зилзилага бардошлилиги қандай текширилади?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лаборатория мудири Неъматилла Нишонов бу борадаги саволларга жавоб берди.

— Юртимизда бугунги кунда нечта кўприк иншоотлари мавжуд?

—Юртимизда ҳозирги кунда 14 минг 331 та кўприк иншоотлари мавжуд. Шундан 7 минг 628 та кўприк умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида, 6 минг 703 та кўприк шаҳар, қишлоқ ва ички хўжалик йўлларда жойлашган.

Кўприк давлат аҳамиятига эга бўлган иншоот ҳисобланади. Кўприкларнинг зилзила ёки офатлар туфайли бузилиши бошқа давлатлардан келаётган ёрдамларни, тез тиббий ёрдам ва қутқарув хизматларини тўхтатиб қўйиши мумкин.

— Ҳозирги кунда кўприк қуришда асосан қандай қурилиш ашёларидан фойдаланиляпти. Улар мустаҳкамми?

– Одатда кўприк қуришда асосан йиғма темир бетон элементларидан фойдаланилади. Яъни, кўприк конструкциялари заводда тайёрланиб, объектга олиб келиб йиғилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонга янгича монолит кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш технологияси кириб келди.

Пойтахтимизнинг Қушбеги мавзесида қурилган янги йўл ўтказгич Тошкент шаҳридаги энг узун кўприк ҳисобланади. Унинг узунлиги 788 метр. Ушбу кўприк монолит технология асосида қурилган. Унинг таянчларига алоҳида ҳаракатланувчи, яъни силжувчи тизимлар ўрнатилган. Кўприкнинг устидаги монолит қисмида зилзила содир бўлганда алоҳида силжиш имконияти мавжуд. Монолит, яъни яхлит қурилиши, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг зилзилага бардошлилигини оширади.

Самарқанд шаҳридаги янги боғ олдида қурилган кўприк ҳам ҳозирги кунда энг замонавий технологиялар асосида, мустаҳкам қурилган кўприклар қаторига киради. Ҳозирги кунда шаҳардаги тирбандликларни камайтириш учун бундай технология асосида кўплаб йўл ўтказгичлар ва кўприклар қурилмоқда.

Бундан ташқари пойтахтимизнинг Махтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси кесишмасида 3 поғонали йўл ўтказгич қурилди. Унинг остида Оҳангарон шоссе йўналиши бўйича йўл ўтказувчи туннел, ўртасида чорраҳа кесишмасининг айлана йўли, устида йўл ўтказгич қурилди.

— Сув устига қурилган кўприклар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз?

— Ҳозирги кунда Амударё устидан ўтадиган жуда катта кўприк қурилиши бошлаб юборилди. 1980 йилларда қурилган энг катта автомобил-темирйўл қўшма кўприги Афғонистон билан Ўзбекистонни боғловчи Термиз-Ҳайратон кўприги ҳисобланади. Кўприкнинг узунлиги 816 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари Сирдарё устидан ўтган бир неча кўприклар мавжуд бўлиб, улар халқимизнинг узоғини яқин қилишга хизмат қилади.

— Фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган кўприкларни қайта қуриш ёки таъмирлаш бўйича юртимизда қандай амалий ишлар олиб бориляпти?

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида республикадаги мавжуд 1 минг 512 та таъмирталаб кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларини босқичма-босқич қайта қуриш ва таъмирлаш вазифалари белгилаб берилган.

Бугунги кунда эксплуатация қилинаётган асосий кўприклар 1970–1980 йилларда қурилган. Охирги 15 йил ичида кенгайтирилган кўприкларнинг анчагина қисми уларнинг реконструкциясини лойиҳалашдаги хатоликлари натижасида юк кўтарувчанлиги камайган.

Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 7000 дан ортиқ автойўл кўприклари (шу жумладан, темирбетон ва тош кўприклар – 93 фоиз, металл кўприклар – 7 фоиз) эксплуатация қилинмоқда.

— Кўприкларни ҳам замонавий, ҳам мустаҳкам қурилишини таъминлаш бўйича олимлар қандай изланишлар олиб боряпти?

— Ҳозирги кунда институтимизда кўприкларни зилзилага бардошлилигини таъминлаш бўйича илмий ва амалий ишлар бажарилмоқда. Айниқса, бу соҳада Тошкент давлат транспорт университети олимлари кўплаб изланиш олиб боришмоқда.

ЎзА мухбири

Нигора Раҳмонова

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги кўприклар зилзилага бардошлими? – Мутахассис жавоб берди