28 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институтида тарихий аҳамиятга эга тадбир – “Янги материаллар ва қуёш технологиялари” халқаро илмий анжумани ўз ишини бошлади.

Ушбу нуфузли анжуманда 17 давлатдан ташриф буюрган 40 нафарга яқин етакчи тадқиқотчилар ва юртимизнинг илғор олимлари иштирок этиб, замонавий технологиялар соҳасидаги ютуқларни муҳокама қилишди. 

Мазкур анжуман илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда энергия самарадор, шу билан бир қаторда, яшил инфратузилмаларни яратишга қаратилган инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилди. Мулоқот давомида, нанотехнологиялар, ақлли материаллар ва қуёш энергетикаси соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг натижалари ҳам тақдим этилди. 

Шунингдек, Осиё қитъасида ягона бўлган Ўзбекистоннинг Катта Қуёш қурилмаси асосида халқаро илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Қурилма келажакда энергия соҳасидаги долзарб муаммоларга самарали ечим топишда муҳим платформа вазифасини ўтайди. 

Бундан ташқари, яна бир муҳим ташаббус – “Яшил технологиялар водийси” халқаро илмий консорциумини тузиш таклифи ҳам илгари сурилди. Консорциум қайта тикланадиган энергия ва янги материаллар соҳасида илғор технологияларни бирлаштириш, илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш ва амалиётга жорий этиш каби муҳим вазифаларни кўзда тутган. 

Айниқса, кам учрайдиган ва нотенг ҳолат хотирасига эга материаллар, белгиланган хусусиятларга эга нано ва нанокомпозит материаллар, “Яшил” энергетика учун янги материаллар ва технологиялар анжуманда асосий мавзулар сифатида кўтарилди. 

Эртага, анжуманнинг иккинчи кунида ёш олимлар ўз тадқиқот натижаларини тақдим этади. Улар томонидан ишлаб чиқилган янги ёндашувлар ва амалий ечимлар мамлакатимизда, шу билан бир қаторда жаҳонда илм-фан тараққиётига янгича ёндашувларни олиб кириши кутилмоқда. 

Анжуманга олимлар, муҳандислар, докторантлар, саноат ва стартап вакиллари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳам жалб этилган бўлиб, мазкур тадбир нафақат илмий мулоқот, балки ҳамкорликда замонавий технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш йўлидаги муҳим қадам бўлмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг бугунги кунда халқаро илмий мулоқот майдонига айланиб бораётгани – мамлакатимизда фан ва технология тараққиётига қаратилаётган устувор эътибор ва глобал мақсадлар сари ташланаётган дадил қадамларнинг ёрқин ифодасидир, десак янглишмаймиз. 

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги "Катта Қуёш" қурилмаси атрофида халқаро илм-фан мулоқоти бошланди