Мамлакатимизда спорт соҳасида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалаларида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, ўтган йиллар давомида ички ва хорижий мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларни, терма жамоалар таркибини рақамлаштириш, “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизимига тизимли тарзда киритиб бориш ишлари йўлга қўйилгани спортчиларнинг натижалари, мураббийларнинг иш кўрсаткичларида шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоиловнинг халқаро “DAAC Digital” IT компанияси директори Олег Ротару ҳамда “Interra Advisory” консалтинг компанияси директори Рустам Курганбаев билан мулоқоти жараёнида ана шулар ҳақида сўз юритилди.
Муҳокамалар жараёнида спорт соҳасини рақамлаштириш, мавжуд IT- платформаларини такомиллаштириш ва сунъий интеллект асосида янги инновацион ечимларни ишлаб чиқиш бўйича бир қатор аниқ таклиф ва лойиҳалар кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон спорт тизимида жорий этилган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизимини хорижий давлатларга экспорт қилиш имкониятлари таҳлил қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА