Ўзбекистон Республикасида илк бор техник соҳалар бўйича миллий малакани баҳолаш имтиҳонлари амалга оширилди. Ушбу ташаббус Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўртасидаги самарали ҳамкорлик доирасида йўлга қўйилди.

Имтиҳонлар «Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш маркази» лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Асосий мақсад – мамлакатда касбий малака тизимини халқаро стандартларга мос равишда шакллантириш.

Қайд этиш керак, лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 28 февралдаги «2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонининг 146-банди асосида KOICA гранти ҳисобидан амалга ошириляпти.

Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар минтақавий марказида 251 нафар мутахассис учун ташкил этилган малакани баҳолаш бўйича назарий имтиҳонлар учта устувор йўналиш – автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электр жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш, умумий пайвандлаш йўналишларида ташкил этилди.

Ушбу жараёнда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати(HRDK)нинг юқори малакали мутахассислари ҳамда вазирликнинг тегишли бўлинмалари иштирок этди. Кореялик экспертлар сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон мутахассислари билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини амалга ошириб, малакани баҳолаш тизимини Корея тажрибасига асосланган ҳолда жорий этишга кўмаклашиб келмоқда.

Назарий имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар учун малакани баҳолашнинг амалиёт босқичи жорий йил 3–5 июнь кунлари ташкил этилади.

Миллий техник малакани баҳолаш тизимининг йўлга қўйилиши Ўзбекистонда касбий таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлаш, мутахассислар малакаси ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. KOICA билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда KOICA билан ҳамкорликда илк бор миллий техник малакани баҳолаш имтиҳонлари ташкил этилди