Мамлакатимиз “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумига мезбонлик қилмоқда.

Форум икки кунлик муҳокамалари давомида ислом молияси соҳасидаги нуфузли олимлар ва мутахассисларни Тошкентда жамлади. 

Форумнинг асосий мавзуси исломий молияни ривожлантириш, илғор амалиётларни молия тизимига жорий этиш, олимлар, регуляторлар, стандартларни белгиловчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда исломий ҳуқуққа оид масалалар юзасидан фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилди.

Форум доирасида исломий банк тизимига ўтиш жараёни, банк конверсиясида корпоратив бошқарув, молиявий маҳсулотлар, ҳуқуқий ва меъёрий қийинчиликлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари масалалари муҳокама қилинди.

Форумнинг иккинчи кунида Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий маъруза қилди. У ислом банкчилигининг барқарор молия ва глобал иқтисодиётдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, маърузаларда анъанавий маҳсулотларни исломий альтернативи билан алмаштириш жараёнида қонунчилик уйғунлиги ва глобал стандартларга мослашиш зарурлиги қайд этилди. Маърузалардан сўнг янги шартномаларга ўтиш, ман қилинган элементларни бартараф этиш ва халқаро тажрибаларни интеграция қилиш йўллари муҳокама этилди.

Закот, вақф ва садақа каби ижтимоий воситаларни банк маҳсулотлари билан уйғунлаштириш орқали молиявий инклюзияни кучайтириш ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўрсатилди.

–Ислом молияси аҳолининг турли қатламлари молиявий эҳтиёжларини қондириш ва мавжуд молиявий тизим юкини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, – дейди халқаро эксперт Мадзлан Ҳуссайн. – Ислом молияси активлар ва хизматларга асосланган бўлиб, ички ва ташқи бозордаги молиявий ресурсларни давлат ва жамият манфаати йўлида самарали йўналтириш имконини беради. Сўнгги йилларда ислом молиясига бўлган талаб ортмоқда. Шу ўринда айта оламан, Ўзбекистон ислом молиясини ривожлантириш потенциали юқори. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг маълум қисми анъанавий банк хизматларидан диний эътиқод нуқтаи назаридан фойдаланмайди. Бу, ўз навбатида аҳоли қўлидаги бўш пул маблағлари, жамғармаларининг иқтисодиётда фаол ҳаракатсиз, қўшилган қиймат яратмасдан турганини билдиради. Ислом молияси бу маблағларнинг актив ҳаракатини таъминлаш эвазига фаол иқтисодий инвестицияларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Форум якунида резолюция эълон қилинди. Форум Ўзбекистон учун инсон капиталини ривожлантириш, ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва исломий банкчиликни жорий этишда муҳим босқич бўлди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rrLZmV_jrFk" title="O‘zbekistonda islom moliyasi joriy etilsa, sog‘lom iqtisodiyotga yo‘l ochiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, Дониёр Якубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, соғлом иқтисодиётга йўл очилади (+видео)