Жанубий Кореяда ўтказилган Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес давра суҳбати икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси иштирок этди.

Учрашувда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, юқори технологиялар ва саноат тармоқларида қўшма ташаббусларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқотда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фаррух Абдуалимов ҳам фаол қатнашди.

Тадбир якунида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда Жанубий Кореянинг робототехника соҳасидаги етакчи компанияларидан бири — “Robotis” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш, робототехника саноатини ривожлантириш учун зарур бўлган технологик база, ишлаб чиқариш қувватлари ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратишни назарда тутади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик