Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг солиқ хизмати раҳбарлари мувофиқлаштирув Кенгашининг навбатдаги XXXI йиғилишида иштирок этмоқда. Тадбирда Кенгаш томонидан ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш ва ҚҚС маъмуриятчилигида тўловнинг шаффофлигини таъминлашдаги рақамли ечимлар муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон ҚҚС маъмуриятчилигида рақамли ечимларнинг жорий этилиши солиқ тизимининг шаффофлигини ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, бизнесда вақт ва ресурслар тежалишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.   

Электрон ҳисобварақ-фактура тизимини жорий этиш натижасида солиқ солинадиган товар айланмаси 2019 йилга нисбатан 6 баробар ошди. Биргина қоғоздан 10 миллиард сўм иқтисод қилинди. Ҳисоб-китобларга кўра, тежалган вақт 14 минг соатдан кўпроқни (ёки 1,5 йилдан ортиқ) ташкил этади.   

ҚҚС гувоҳномаси солиқ тўловчини 13 та хавф мезонлари бўйича автоматик тарзда текширилгандан сўнг 7 кун ичида берилади. Мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади. Бир йил ичида ҚҚС тўловчилар сони 188,5 мингдан 197,8 мингтага кўпайиб, салкам 5 фоизга ўсди.   

ҚҚСни қайтариш учун солиқ ҳисоботини топшириш пайтида ариза бериш мумкин. Тўловларни қайтариш муддати 60 кундан 30 кунга қисқартирилди, айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун ҚҚС 7 кун ичида тезлаштирилган тарзда қайтарилади. Барқарорлик рейтинги (ААА) юқори бўлган тадбиркорлар учун ҚҚС 1 кун ичида текширувларсиз қайтарилади, бу умумий қайтарилган тўловларнинг 18 фоизини ташкил этади.   

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда бир йил ичида ҚҚС тўловчилар сони салкам 5 фоизга ўсди