Ўзбекистон япон сайёҳлари нигоҳида
Ўзбекистон Республикасининг кун чиқар юртдаги элчихонаси томонидан Япониянинг машҳур фото суратчиси Жин Акино билан ҳамкорликда илк бор ташкил этилган кўргазма “Ўзбекистон япон сайёҳлари нигоҳида” деб номланди.
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент шаҳарларининг тарихий ва замонавий, диққатга сазовор жойлари, шунингдек миллий таомларимиз акс этган 1000 дан кўп суратни жамлаган кўргазма очилишида 200 га яқин иштирокчи тўпланди.
Танлов натижасига кўра, ҳакамлар ҳайъати 15 та энг яхши ишни танлаб олди. Айниқса “Илоҳий нур”, “Тўй рақси”, “Уйда нонушта” каби фото асарлар кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
ЎзА