Ватанимиз тарихидаги 2 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1506 йил (бундан 519 йил олдин) – ўлим тўшагида ётган Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаронинг икки ўғли: фарзандлари ичида энг оқили ва тадбиркори, тақводор, адолатпешаси бўлган тўнғичи Бадиуззамон билан табиатан худбин, ўжар ва тантиқ олтинчи ўғли Музаффар Ҳусайн қўлларини Қуръони каримга қўйиб, салтанатни бир-бирлари билан иноқ, аҳиллик ва ҳамжиҳатликда бошқариш, ўзаро зимдан адоват ва ҳусумат қилмасликка аркону давлат вакиллари олдида аҳду паймон қилдилар.

1868 йил (бундан 57 йил олдин) – Россия империяси қўшинлари Самарқанд шаҳрини эгаллади. Воқеаларни кузатувчи сифатида иштирок этган тарихчи Мирзо Абдулазим Сомий қочишга улгурмай, ўша кеча Самарқанд муфтиси Мулло Камолиддиннинг уйида тунаган. Унинг шоҳидлик беришича, 2 май куни эрталаб Самарқанд муфтиси Камолиддин бир неча оқсоқоллар билан Чўпонота тепалигига келиб, шаҳар таслим бўлганини билдирган. Шу куни рус қўшинлари шаҳарга бостириб кириб, Самарқандни забт этганлар.

Тарихчи Шарифа Тошованинг ёзишича, Амир Темурнинг пойтахти Самарқанднинг забт этилиши Бухоро амирлигида кучли норозилик уйғотди. Амирликдаги ватанпарвар кучлар “муқаддас шаҳар”ни мудофаа қила олмаган ноқобил амирга ҳамда рус босқинчиларига қарши курашга отланди. Қисқа фурсатда бу кураш мамлакатнинг учдан икки қисмини қамраб олди ва унга амир Музаффарнинг тўнғич фарзанди ва тахт вориси, Катта тўра лақаби билан машҳур бўлган Абдумалик тўра бошчилик қилди.

1904 йил (бундан 121 йил олдин) – ўзбек кинорежиссёри, тожик киносининг асосчиси, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Комил Ёрматов таваллуд топди (вафоти 1978 йил). “Алишер Навоий” фильми (1947) унга катта шуҳрат келтирди. У бир канча ўзбек фильмларида актёр сифатида ҳам қатнашди. Унинг кўплаб фильмлари халқаро кинофестиваллар мукофотларини олган.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – инфекционист олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач Шабот Хўжаев таваллуд топди. У 1998 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1935 йил (бундан 90 йил олдин) – Тошкентда жойлашган Оқтепа ГЭСнинг қурилиши бошланди. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан қурилиш вақтинча тўхтатиб қўйилди.

1942 йил (бундан 83 йил олдин) – кино рассоми, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Назаров таваллуд топди. У “Сени кутамиз, йигит”, “Шум бола” каби ўзбек фильмлари, шунингдек, “Шаҳризоданинг сўнгги эртаги”, “Буюк Пётр” каби жаҳон фильмлари учун декорациялар яратган.

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилди. 

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Тошкентда биринчи май куни бошланган кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Унда жаҳоннинг 48 мамлакатидан спортчилар қатнашди. Бухоролик Акобир Қурбонов, Камол Муродов ва бошқа ўзбек курашчилари дастлабки жаҳон чемпионлари бўлишди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Абдулазиз Мансур томонидан “Куръони карим маъноларининг таржимаси” тайёрланди ҳамда “Тошкент ислом университети” нашриётида 25 минг нусхада чоп этилди. 

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Буюк аждодларимизнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида дафн этилган жойларини аниқлаш ва ободонлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2016 йил (бундан 9 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«O‘zbekiston 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат олий таълим муассасалари, республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларини моддий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон халқ артисти Комил Ёрматов таваллуд топган кун