Ўзбекистон ва Венгрия давлатларининг стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифида бу яна бир бор яққол намоён бўлди. Ташриф доирасидаги учрашувларда икки давлат етакчилари хавфсизликка таҳдид солаётган хатарларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини таъкидлади.

Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳам янги ва илғор ёндашувлар, самарали ва таъсирчан механизмларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.    

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Сапаров шу ҳақда гапириб берди: 

– 2023 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида жойлашган Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида кибержиноятларни текшириш ва криптоактивлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари, шунингдек, “Давлат бошқарувида коррупция” мавзусида ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этган. 

Жорий йил аввалида эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов раҳбарлигида Венгрия Миллий ҳимоя хизмати вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди.

Мазкур мулоқот ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш имконини берди. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда давлат хизматида ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш борасида Венгрия тажрибасини чуқур ўрганишга алоҳида қизиқиш билдирилди. 

Учрашувнинг амалий натижаси сифатида коррупцияга қарши курашиш соҳасида кадрлар салоҳиятини, ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш, стажировка дастурларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

 Ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти ва зарурати ҳақида сўз кетганда, аввало,  Венгриянинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ютуқлари ва аниқ амалий натижаларга тўхталиш керак. Жумладан, NPS томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат бошқаруви тизимининг аксарият қисмида ҳалоллик тестлари ўтказиб келинади. 2022 йилда NPS жами 278 ҳалоллик тестини ўтказган ва натижада 13 жиноят иши қўзғатилган. 2023 йилги маълумотларга кўра, 10 йил ичида жами 8 минг 830 ҳалоллик тести амалга оширилган бўлиб, улардан 137 таси жиноий ёки маъмурий иш юритишга олиб келган, 83 таси эса суднинг ҳукми билан якунланган. 

2014 йилда Венгрия ҳукумати коррупцияга қарши курашишни кучайтириш мақсадида Миллий ҳимоя хизмати таркибида махсус Коррупцияга қарши курашиш департаментини ташкил этган. Бу департаментнинг асосий вазифаси – давлат органларида коррупцияга қарши профилактика ишларини олиб бориш, коррупция хавфларини аниқлаш ва уларга қарши самарали чоралар кўришдан иборат.

Венгриянинг коррупцияга қарши курашишга жиддий ёндашувининг яна бир ёрқин далили – 2022 йил октябрь ойида мамлакат парламенти томонидан Integrity Authority’нинг ташкил этилганидир. Ушбу идора Европа Иттифоқи маблағларининг тўғри сарфланишини ва коррупцияга қарши курашишда шаффофликни таъминлаш мақсадида фаолият юритишни бошлади. 

Венгриянинг аксилкоррупция сиёсатида давлат фуқаролик хизматида ҳалолликни таъминлашга қаратилган чоралар салмоқли аҳамиятга эга. Биргина мисол: давлат идораларини ҳалолликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларда бирлаштириш, уларнинг умумий қадриятларини янгилаш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2024 йил 10 декабрь куни Будапешт шаҳрида Миллий ҳимоя хизмати Коррупциянинг олдини олиш бошқармаси томонидан биринчи “Integrity Café” тадбири ташкил этилди. 

Яна бир эътирофли томони, NPS Европа Кенгашига аъзо давлатларнинг коррупцияга қарши кураш ва полиция назорати органларини бирлаштирувчи Коррупцияга қарши Европа ҳамкорлари ташкилоти (EPAC) томонидан 2024 йил учун таъсис этилган Коррупцияга қарши Европа ҳамкорлари мукофотига сазовор бўлди. 

Мукофот коррупцияга қарши курашда ташаббускор ва фаол даражада ишлаётган, инновацион усуллар ҳамда воситалар орқали коррупцияга қарши лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётган ташкилотларни рағбатлантиришга қаратилган. 

NPSнинг Коррупцияга қарши кураш департаменти томонидан тақдим этилган дастур коррупциянинг олдини олишга қаратилган учта муҳим лойиҳани ўз ичига олган: ўқитувчилар учун ҳалоллик бўйича тренинг, талабаларда шахсий масъулият ва хабардорликни оширишга қаратилган таълим дастури, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида совға ёки пора тўлашни камайтиришга қаратилган реклама компанияси.

Айни пайтда Венгриянинг миллий коррупцияга қарши курашиш стратегияси (2023–2025) мамлакатда аксилкоррупция ислоҳотлари ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.  Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу стратегия коррупцияга қарши курашишдаги устувор йўналишлар ва амалий чораларни кучайтириш, давлат органлари фаолиятини янада шаффофлаштириш, давлат хизматида ҳалолликни ошириш ва коррупцияга қарши бошқа самарали механизмларни жорий қилишга хизмат қилмоқда. 

Жорий йилнинг 5 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадларни самарали амалга ошириш, кўзланган натижаларга эришиш, шубҳасиз, халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ниҳоятда муҳимлиги қайд этилди. 

Шу нуқтаи назардан Венгриянинг аксилкоррупция сиёсатидаги ижобий натижалар билан янада яқиндан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш икки мамлакат учун ҳам манфаатлидир. 

Шу боис бугунги кунда Венрия Миллий ҳимоя хизмати ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек, ҳалоллик ва шаффофликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар яқин истиқболда ўзининг аниқ ва амалий самараларини намоён этади. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия: коррупцияга қарши курашишдаги ҳамкорлик  давлат хизматида ҳалолликни таъминлашга қаратилмоқда