Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги делегация Туркияга хизмат сафари доирасида қатор учрашувлар ўтказди.

Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири ўринбосари Фаруқ Ўзчелик ҳамда соҳавий мутасаддилар билан учрашувда бир қатор  йўналишларда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.  

Жумладан, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, EQF (Европа квалификациялар рамкаси) талабларига мос малакалар стандартларини ишлаб чиқиш, Туркия тажрибаси асосида Тошкент шаҳрида Малака баҳолаш марказини ташкил этиш йўналишларида келишувга эришилди.  

Делегация аъзолари Туркия Касбий малакаларни баҳолаш агентлиги директори Ашкин Торен билан ҳам учрашув ўтказди. 

Суҳбат давомида Туркиянинг касб стандартларини Ўзбекистонда жорий этиш, икки давлатда ўзаро тан олинадиган сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистон –Туркия қўшма Малака баҳолаш марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари малака баҳолаш бўйича амалий имтиҳонларда ҳам иштирок этиб, Туркия тажрибасини яқиндан ўргандилар.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия касбий малака ва бандлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда