Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги масъуллари иштирокида Меҳнат ва бандлик соҳасидаги Қўшма ишчи комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия томонидан вазир Ведат Ишикхан, шунингдек парламент аъзолари ҳамда Президент девони вакиллари қатнашди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги кенг кўламли стратегик ва дўстона шериклик алоқалари барча соҳаларни қамраб олаётгани, айниқса меҳнат, бандлик, касб-ҳунарга ўқитиш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Масалан, касбий малакани сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган. 2018 йил ҳукуматлар ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2022 йил меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Бу галги йиғилишда меҳнат инспекцияси, аҳоли бандлиги, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Туркия тажрибасидан фойдаланиб меҳнат шароитини баҳолаш мақсадида мобил лабораториялар очиш, меҳнат инспекторлари малакасини ошириш мавзулари кўтарилди. Миллий малака тизимини ривожлантириш, касбий стандарт ишлаб чиқиш, ўқув дастурлари тайёрлаш, малакани баҳолаш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

2025-2026 йилларга мўлжалланган вазифалар жамланган Қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. “Ҳаракатлар режаси”даги вазифалар бажарилиши икки вазирлик ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

[gallery-23221]

Маълумки, жаҳон тажрибасида меҳнат шароитини баҳолашда мобил лабораториялар кенг қўлланади. Бундай техник имконият иш жойида санитария-гигиена ҳолати, меҳнат шароитини тезкор ва жойида баҳолаш имконини беради.

Бугунги кунда, айниқса, чекка ҳудудлардаги корхоналарда яратилган меҳнат шароитини вақтида ва тўлиқ баҳолаш учун мобил лабораториялар тизимини жорий этиш зарурати туғилмоқда. Шу нуқтаи назардан тизим методологиясини ишлаб чиқишда Туркия билан ҳамкорлик яхши самара беради.

Касб-ҳунарга ўқитиш соҳадаги яна бир муҳим йўналиш ҳисобланади. Айни пайт вазирлик тасарруфидаги мавжуд 65 та касбий кўникма марказида 75 турдаги саноат ва маиший соҳага оид касб ўқитилади. Жорий йил 1 февралдан бошлаб ишсиз аҳолини касбга ўқитиш бўйича янги механизм – ваучер тизими жорий қилинган. Бу борада икки ҳамкор вазирлик юртимизда касбий малакани сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришгани эътиборга молик.

Шундай лойиҳаларни TIKA билан ҳамкорликда пайвандловчи, электрик, чилангар, автомеханик ихтисосликлари ҳисобига бойитиш режалаштирилган. Умуман, тор ишлаб чиқариш соҳаларини такомиллаштириш бўйича экспертлар жалб этиш зарурати кун сайин кучаймоқда. Мебель ва чарм саноати, ускунасозлик, боғдорчилик, гулчилик, қишлоқ хўжалиги, электрон савдо ва машинасозлик бўйича қардош давлатдан малакали эксперт-мутахассислар чақириш кўзда тутиляпти.

Томонлар Туркия модели асосида ушбу мамлакат Ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOSGEB) дастури кўмагида бизнес-инкубатор ташкил этиш, мутахассисларимизни қайта ўқитиш учун хорижий экспертлар жалб қилиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

Йиғилиш якунида Туркия томони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг барча таклифлари асосида ҳамкорликка, тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Муҳаррама Пирматова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия: меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳамкорлик ривожланади