Янги Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги яқин алоқалар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик ришталар мевасидир. Мамлакатларимиз Буюк ипак йўли асосида шарқ ва ғарб ўртасида фикр, савдо-сотиқ алмашинуви юксалган даврларга бориб тақаладиган умумий тарихий меросга эга.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон – Покистон алоқалари сўнгги йилларда янги босқичга чиқди. Давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари, стратегик шерикликка оид келишувлар ва ҳамкорликка оид баёнотлар буни яққол тасдиқлайди. Ҳар икки ўлка минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қатъий сиёсий ирода намойиш қилмоқда.

Айни пайт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

ЎзА мухбири ушбу муҳим воқеа муносабати билан экспертлар фикрини ёзиб олди.

Муҳаммад Салим Мазҳар, Исломободдаги Миллий тил тарғиботи департаменти бош директори, профессор:

– Покистон ва Ўзбекистон муносабатлари дин, тарих ва маданият муштараклигига асосланади. Асрлар давомида икки мамлакат ва халқ бир-бирининг маънавий, интеллектуал ва маданий юксалишини бойитиб келмоқда. Бугунги кунда бу алоқалар тарихий илдизлардан қувват олиб, янада ривожланмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Иқбол, Мирзо Ғолиб каби буюк мутафаккир, шоирлар ўлмас мероси, маърифий қарашлари халқларимизни боғловчи мустаҳкам маънавий кўприкдир.

Марказий Осиёнинг тожи бўлган Ўзбекистондаги қадимий шаҳарларнинг улуғворлиги, абадий санъати ва ажойиб меъморчилиги тарих билан ҳамнафасдир. Айниқса, Самарқанд ва Бухородан таралаётган ақлий ва маънавий ҳикматлар Покистон заминида яшовчи халқлар ҳаётини ҳам мунаввар қилиб, чуқур илдиз отган.

Урду ва ўзбек тилларида уч мингдан ортиқ умумий сўз бор. Бинобарин, бугунги Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги алмашинув икки давлатнинг жаҳон харитасида суверен ҳудуд сифатида пайдо бўлишидан кўра анча қадимий ва теран.

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг саъй-ҳаракати туфайли сўнгги йилларда ўзаро муносабат стратегик шерикликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилди. Айниқса, Ўзбекистон Президенти Жанубий ва Марказий Осиёни бирлаштириш ташаббусини фаол илгари сураётгани таҳсинга лойиқ.

Шуниси аниқки, Исломобод ва Тошкент иқтисодий фаолликни ошириш, қўшма транспорт ва транзит лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тарихий маданий ва илмий алоқаларни тиклаш орқали трансминтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга ҳар томонлама тайёр.

Масалан, Ўзбекистонда Покистон тарихи, маданияти ва санъатига, хусусан урду тилини ўрганишга қизиқиш тобора кучаймоқда. Ўз навбатида, Покистонда ҳам ўзбек тили, адабиёти, мамлакатингиз тарихини ўрганиш ва тадқиқ этишга қаратилган лойиҳалар устувор аҳамият касб этган.

Панжоб университетида “Бобур мероси маркази”, Пешовар университетида ўзбек тили ва маданиятини ўрганиш бўйича “Алишер Навоий маркази” фаолият юритмоқда. Кейинги йилларда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, умумий маънавий меросимизни биргаликда ўрганиш, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш йўлида дадил қадамлар ташланди.

Бизни қувонтирган жиҳати, юртингизда шарқнинг буюк шоири, урду адабий тилига асос солган буюк мутафаккир Мирзо Ғолибнинг ҳаёти ва ижодий мероси чуқур ўрганилади.

Бугунги кунда Покистонда Нақшбандия тариқатининг 10 миллионга яқин аъзоси ва кўплаб бобуршунослар бор. Бухоро, Самарқанд ва Андижоннинг муқаддас қадамжоларига зиёрат қилиши учун уларга барча шароит яратилган.

Покистонлик ёшлар Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларида ўқишни истамоқда. Икки давлат академик доиралари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва таълим соҳасидаги алмашинувни йўлга қўйиш Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини чуқурлаштиришга кўмаклашади.

Умуман, Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб, ҳар икки давлат тараққиётига химат қилмоқда. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи сиёсий мулоқотларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва англашувни оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий гуманитар соҳаларда йирик стратегик лойиҳалар амалга ошилмоқда. Бунинг натижаси сифатида давлатимиз қудрати мустаҳкамланиб, одамларимизнинг турмуш фаровонлиги сезиларни даражада ошиб боряпти. Дунёдаги ўта қийин зиддиятли бир шароитда давлатимиз ҳар томонлама асосланган, узоқ истиқболга йўналтирилган ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Бу йўналишда Осиё мамлакатлари билан тенг ҳуқуқ, ўзаро манфаат асосига қурилаётган муносабатлар алоҳида аҳамият касб этади.

Яқиндагина давлатимиз раҳбари бошчилигидаги расмий делегация Кувайт давлатида бўлиб, кўпгина самарали мулоқотлар олиб борган  бўлса, кеча респубикамизга Покистон Бош вазири  бошчилигида делегация ташриф буюрди. Бундай фаоллик мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига чиқиб олганидан далолат. Иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида халқаро ҳамжамият билан фаол алоқа ўрнатиш орқали юртимизга инвестиция олиб кириш, ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш, жумладан Покистон билан стратегик шерикликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки ва кўп томонлама муносбатни янги вазиятдан келиб чиқиб бойитиш долзарб кун тартибига чиқади.

Бу галги расмий ташриф  давомида олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигиини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим, Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим, шунингдек, дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Ишонамизки, муҳокама қилинган мавзулар, қабул қилинган қарорлар ва имзоланган ҳужжатлар халқларимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўткир АЛИМОВ ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Покистонни чуқур тарихий, бой маданий мерос умумийлиги бирлаштиради