Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Корея Республикасининг Сежонг шаҳрида адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ва Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазири ўринбосари Ким Чан-Беом ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.  

Унда Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги вакиллари томонидан Тараққиётга расмий кўмак (Official Development Assistance – ODA) ҳамда Осиё қонунчилик институтлари кенгаши (Council of Asian Legislative Institutions – CALI) лойиҳалари бўйича батафсил маълумот берилди.  

Хусусан, ODA лойиҳасида Осиё ва Ўрта Шарқнинг 17  давлатида ҳуқуқий ахборотни рақамлаштириш, тарқатиш ва стандартлаштириш, ҳуқуқий ахборот порталларини ташкил этиш, тренинглар ўтказиш назарда тутилган.  

Шунингдек, CALI лойиҳасини 2025 йилда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, ташкилотнинг асосий функциялари сифатида келажакда юзага келадиган қонунчилик масалаларини биргаликда тадқиқ қилиш, қонунчилик жараёнлари бошқарувини такомиллаштириш, ҳуқуқий ахборотни рақамлаштириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини замонга мослаштириш белгиланган.  

Тақдимотлар якунида Ўзбекистонга ушбу лойиҳаларда Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкор сифатида қўшилиш таклифи билдирилди.  

Томонлар ODA ва CALI лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олди.  

Учрашув якунида икки ташкилот томонидан 2009 йилда имзоланган англашув меморандумида белгиланган йўналишларни амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар дастури имзоланди.  

Ушбу дастурда 2024-2025 йилларда қонунчиликни режалаштириш тизими, қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, юридик таълим ва бошқа масалалар бўйича амалий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Корея вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури тасдиқланди