Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Индонезиянинг от спорти федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев ва Жакарта от спорти федерацияси бош котиби Адина Юанита томонидан имзоланган меморандумда халқаро тажриба алмашиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун янги имкониятлар яратиш, қўшма мусобақалар ва тадбирлар ташкил этиш, от спорти бўйича ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш, мазкур спортни ривожлантиришда янги имкониятлар яратиш назарда тутилган.  

Бу каби келишувлар ҳар икки давлатнинг нафақат спорт соҳасидаги, балки маданий ва иқтисодий алоқаларининг ҳам мустаҳкамланишига хизмат қилади. 

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Индонезия от спорти бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади