Марказий банкда Хитой Халқ банкининг Шаньси провинцияси филиали раҳбари Фу Говен бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Марказий банк раҳбарияти томонидан мамлакатимиз банк тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва Хитой билан ташқи савдо амалиётларининг бугунги ҳолати тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар юқоридаги масалалар юзасидан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида иқтисодий алоқалар ва ташқи савдо кенгаяди