Футбол бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё кубоги 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Айни дамда қитъамизнинг 11 мамлакатида ушбу Осиё кубоги финал босқичига йўлланма берувчи саралаш баҳслари бошланди.
Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон U23 терма жамоаси "E" гуруҳида Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин термаларига қарши ўйин ўтказади. Мазкур гуруҳ баҳслари Қирғиз Республикасида бўлиб ўтади.
Бугун, 3 сентябрь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси илк турда Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Дарвоқе, қуръанинг барча натижалари билан қуйида танишасиз: Гуруҳда биринчи бўлиб қайд этилган терма жамоалар саралаш баҳсларини ўз майдонида ўтказади.
"А" гуруҳи: Иордания, Бутан, Хитой Тайпеи, Туркманистон.
"B" гуруҳи: Мьянма, Афғонистон, Кувайт, Япония.
"С" гуруҳи: Вьетнам, Бангладеш, Сингапур, Яман.
"D" гуруҳи: Хитой, Шимолий Мариана ороллари, Тимор Лесте, Австралия.
"E" гуруҳи: Қирғизистон, Шри Ланка, Фаластин, Ўзбекистон.
"F" гуруҳи: Таиланд, Мўғулистон, Ливан, Малайзия.
"G" гуруҳи: Камбоджа, Покистон, Ўмон, Ироқ.
"H" гуруҳи: Қатар, Бруней, Ҳиндистон, Баҳрайн.
"I" гуруҳи: БАА, Гуам, Гонконг, Эрон.
"J" гуруҳи: Индонезия, Макао, Лаос, Корея Республикаси.
"K" гуруҳи: Тожикистон, Непал, Филиппин, Сурия.
Маълумот ўрнида: Мазкур саралаш баҳсларида 11 та гуруҳда биринчи бўлган ва 4 та гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичига йўлланма олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА