Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бугун бошлайди
Жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Японияда XX ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади. Қитъамизнинг 45 та мамлакати спортчилари иштирок этадиган мусобақа дастуридан 43 та спорт тури бўйича 71 та йўналиш ўрин олган.
Осиё ўйинларида футбол баҳслари ҳам анъанавий равишда катта қизиқиш уйғотади. Бу гал эркаклар ўртасидаги мусобақада 15 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Учрашувлар бугун, 15 сентябрь куни бошланади.
«А» гуруҳи: Япония, Таиланд, Қирғизистон, Гонконг.
«Б» гуруҳи: Хитой, БАА, Эрон, КХДР.
«С» гуруҳи: Ўзбекистон, Филиппин, Кувайт, Вьетнам.
«Д» гуруҳи: Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «С» гуруҳидаги биринчи учрашувини бугун мамлакатимиз вақти билан соат 11:30 да Филиппинга қарши ўтказади. Жамоамиз 18 сентябрь куни Кувайт, 22 сентябрь куни эса Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА